UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

23 июн 16:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Алискеров Уиттакердан қабул қилиб олган мағлубиятига изоҳ берди

Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ушбу мамлакат заминидаги илк UFC турнири бўлиб ўтди.

UFC on ABC 6 оқшомининг марказий жангида россиялик Икрам Алискеров австралиялик Роберт Уиттакерга қарши октагонга кўтарилиб, биринчи раунддаёқ нокаут билан мағлубиятга учраган эди. Қисқа муддатда Хамзат Чимаевнинг ўрнини эгаллаган Икрам номдор рақибига муносиб қаршилик кўрсата олмади. 

"Алҳамдулиллаҳ, менда ҳаммаси жойида. Нима бўлганини ҳамма кўрди. Мен ўзимни йўқотиб қўйганим йўқ. Бу спорт, ҳеч қандай ўзимни оқлашлар йўқ. Мен бу таваккалга ўзим онгли равишда бордим ва жангни қисқа муддатда қабул қилдим. Олдинга интилишида давом этаман. Иқлим мослашиш менда жуда қийин кечди. Кейин қисқа муддатда иккита вазн ташлаш жараёнини бошдан ўтказдим. Икки-уч ҳафта давомида спарринг жанглари ўтказмадим. Жангга 90 кг вазн билан чиқдим. Ўтган жангимда 96 кг эдим. Кўп сабаблар бўлди, лекин ўзимни бу билан оқламайман. Бир нарсани айтишим керак, жанг олдидан ўзимга бўлган ишонч жуда юқори эди. Ҳеч қачон кечагидек ўзимга ишонмаганман.", - деди Алискеров. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг