15 май 17:52
Янгиликлар
Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди
Америкалик аралаш яккакураш устаси россиялик Мовсар Евлоев билан жанг қилиш истаги йўқлигини айтди. Ўтган ҳафта Мосвар Стерлингни октагонга чорлаган эди.
"Кўпчилик Мовсар Евлоев ким эканини билмайди. Ваҳоланки, у яхши жангчи ва ажойиб йигит. Лекин мен дўстларимдан бу бола ким деб сўрасам, улар елка қисишади, яъни танишмайди. Шу сабабдан ҳам мен промоушен раҳбарларидан Брайан Ортега, Яир Родригес каби таниқли жангчиларни сўрадим. Айнан уларга қарши ўтказадиган жангларим мени чемпионлик камари учун кечадиган жангларга яқинлаштиради. Мовсар Евлоев билан жанг қилишдан эса маъно кўрмаяпман. Бу оддий жанг бўлиб қолади. Мен уни рақиб сифатида кўрмаяпман", - деди Алжамэйн.
Бир ой олдин Алжамэйн Стерлинг уч раунд тўлиқ давом этган жангда Келвин Каттарни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратган эди. У битта жангнинг ўзида ярименгил вазн тоифаси рейтингида 8-ўринга кўтарилиб олганди. Мовсар Евлоев эса бу рейтингнинг 5-поғонасидан жой олган. Мағлубият нималигини билмай келаётган Мовсар шу йилнинг январь ойида британиялик Арнольд Аллендан устун келганди.
Фикрлар