UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

05 авг 10:01
Янгиликлар

Формула-1

Алонсо "Астон Мартин" билан 1+1+1 кўринишида шартнома имзолади

Фернандо Алонсонинг "Астон Мартин" билан имзолаган шартномаси шартлари маълум бўлди.

Испаниянинг АS нашри ўз манбаларига таяниб, томонлар ўртасидаги музокаралар қандай кечганлиги ҳақида маълумот берди. 

Маълум қилинишича, Алонсо "Астон Мартин" билан 1+1+1 схемаси бўйича уч йиллик шартнома имзолаган. Шартномада ҳар мавсумдан кейин узайтириш ва муддатидан олдин тугатиш вариантлари кўзда тутилган. Бу вариантлардан фақат Алонсо фойдаланиши мумкин. Испаниялик пойгачининг "Астон Мартин"даги маоши эса бир мавсум учун 20 миллион долларни ташкил қилади.

Дастлаб "Астон Мартин" Себастьян Феттель билан шартномани узайтирмоқчи эди. Пойгачига яна бир йиллик янги шартнома таклиф қилинганди. Бироқ, Феттель отаси, рафиқаси ва фарзандлари билан бу мавзуни муҳокама қилиб, "Формула-1"дан кетишга қарор қилди ва бу қарорини оммага эълон қилди.

Натижада, Венгриядаги Гран-прининг дам олиш кунларида Алонсо ва "Астон Мартин" ўртасида фаол музокаралар бўлиб ўтди ва тезда келишувга эришилди.

Қайд этилишича, "Альпин" жамоаси Алонсога икки йиллик шартнома таклиф қилган ва бу шартнома шартлари аллақачон икки томон томонидан озми-кўпми келишиб олинган. Бироқ якунда Алонсо "Астон Мартин"нинг таклифини қабул қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг