UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Жароҳат панд берди — Тимофеева "Ролан Гаррос"даги юришини аламли тарзда тўхтатди 0 10:52Эдди Хирн Мозес Итауманинг навбатдаги рақибини эълон қилди 0 10:31Ислам билан жангга ишора қилган Камару Усман бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 10:10Салоҳ, Мармуш, "Барса"даги Карим, Трезеге – Миср терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасида 0 09:49"Ролан Гаррос". Полина Кудерметова cаралашнинг финалига чиқди 0 09:28Chess Classic Romania 2026. Синдаров Каруана билан ўйнади. Бугун пешқадамга қарши чемпионлик йўлидаги сўнгги имконият 0 09:07MMA MVP турнири Роузи ва Карано сабаб АҚШ рекордини янгилади 0 08:46Эмери Еврокубок финалларидаги ғалабалар бўйича Анчелотти, Моуринью ва Трапаттони рекордини такрорлади 0 08:25Ҳумоюн Султонов бешинчи ракеткани мағлуб этди 0 08:04Оксана Чусовитинанинг кейинги старти Тошкентдаги Жаҳон челленж кубогида бўлади 0 07:43WBC Усик - Верхувен жанги ғолибига махсус камар топширади + ФОТО 0 07:22"Астон Вилла" Европа Лигаси чемпиони! (+ВИДЕО) 0 07:01UFC Fight Night 271 турнири жангчиларининг расмий гонорарлари эълон қилинди 0 19:54Расман! Mangu 3 турнирининг марказий жанги маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 19:33Самарқанддаги Mangu 3 турнири кардига яна 7 та жанг қўшилди 0

21 июн 17:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Амир Хон бир ёнди-ю ўчди

Профессионал бокс юлдузларидан бири биринчи ярим ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони, ярим ўрта вазнда WBC йўналиши чемпионлик унвонига расмий даъвогар Амир Хон (31-4, 19 КО) ўз она ватани Покистон номидан “Рио-2016” ўйинларида иштирок этиш фикридан қайтди.

2004-йилги Афина Олимпиадасида Буюк Британия терма жамоаси таркибида кумуш медалга эга бўлган истеъдодли спортчи АИБА томонидан профессионал боксчиларга ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишга рухсат берилганидан сўнг тарихий ватани номидан нуфузли мусобақада иштирок этиш ташаббуси билан чиққан, буни Покистон Бокс федерацияси ҳам қизғин қўллаб-қувватлаганди.

Кўпчиликни таажжубга солган қарорни Амир Венесуэлада ўтадиган олимпия ўйинларига саралаш турнирига пухта тайёрлана олмаслиги билан изоҳлади. Бўлажак мусобақа июль ойининг дастлабки ҳафтасида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли  спортчи жорий йилнинг 7 май куни ўрта вазн тоифасининг WBC йўналиши чемпиони Сауль Альваресга (46-1-1) қарши рингга чиқиб, олтинчи раундда оғир нокаутга учраган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг