UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

10 июн 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ана холос! Райан Гарсия қамоққа олинди

Теглар :  Райан Гарсия
Яримўрта вазнда америкалик профессионал бокс юлдузи Райан Гарсия Калифорниядаги меҳмонхонада маст ҳолатда жанжал уюштирганидан сўнг полиция томонидан ҳибсга олинди.

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда. Шанба куни Гарсия маст ҳолда Беверли-Хиллздаги меҳмонхонада тартибсизлик келтириб чиқарган. Қайд этилишича, у муассасага 15 минг доллар миқдорида зарар етказган.

Гарсиянинг адвокати Райаннинг аҳволини яқинда саратон касаллигига чалинган онасининг соғлиғи ҳақидаги хабардан тушкунликда эканлиги билан изоҳлади.

"У руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар ҳақида очиқ гапирди, энди унинг елкасида катта ҳиссий босим бор", дея адвокатнинг сўзларини келтиради ESPN нашри.

Эслатиб ўтамиз, Гарсия ҳамюрти Девин Хейни билан апрель ойи охирида бўлиб ўтган жанг олдидан допинг-тестдан ўта олмаган эди. Жанг Райаннинг очколар ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг