UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

30 май 11:38
Янгиликлар

Теннис

Андижон “Фьючерс”. Файзиев 6-ракеткани мағлуб этди

Андижон шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларига тенг “Фьючерс” мусобақаси ўтказилмоқда.

Эркак теннисчилар ўртасидаги турнирда иккинчи давра иштирокчилари маълум бўлди. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси, асосий тўрга саралаш мусобақаси орқали етиб келган Санжар Файзиев турнирнинг сараланган теннисчисини мағлуб эта олди. 

Файзиев илк босқичда 6-рақам остида ҳаракат қилаётган беларуслик Ярослав Шилани 7:6(8), 7:6(4) ҳисобида таслим этди. Энди у чорак финал чиптаси учун россиялик Михаил Халдеевга қарши кортга чиқади. Халдеев биринчи даврада беларуслик Иван Лиутаревичдан 7:5, 6:3 ҳисобида устун келди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Ҳумоюн Султонов яна бир ҳамюртимиз Павел Цойни 6:2, 6:1, саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган Саидаъло Саидкаримов қозоғистонлик Тимур Хабибулинни 3:6, 6:1, 6:4, Ботир Сапаев эса рейтингда ўзидан анча юқорида турган украиналик Олег Хотковни 6:7(5), 6:1, 6:3 ҳисобида таслим этган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг