UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

03 мар 14:43
Янгиликлар

Бошқалар

Андижондан Мўйноққача пиёда бораётган йигитлар Жиззах вилоятида

Теглар :  АндижонМўйноқ
Улар шу йилнинг 15 февраль куни Андижон вилоятидан Мўйноққача пиёда йўлга чиқишган эди.

“Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонини кенг тарғиб этиш мақсадида сирдарёлик Элдорбек Жўраев ҳамда Тўлқин Усмонов шу йил 15 февралдан бошлаб Андижон вилоятидан Мўйноққача пиёда йўлга чиқишган эди.

Шу кунгача улар Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Сирдарё вилоятини пиёда босиб ўтишган ҳолда бугун куннинг иккинчи ярмида Жиззах шаҳрига етиб бориши кутилмоқда.

Спортчи йигитларни Жиззах вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик илиқ қарши олишди. Ҳаттоки йўлдан ўтиб кетаётган йўловчилар ҳам улар билан кўришиб, жасоратига юксак баҳо бериб, мақсади сари интилишларида омад тилаётгани диққатга сазовор.

Эътиборлиси, жойларда маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар ҳам уларга қўшилишмоқда. Бундан кўриниб турибдики, юртдошларимиз бу ташаббускор йигитларга бефарқ эмаслар ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашмоқда.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг