UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0

30 авг 17:39
Янгиликлар

Футбол

Англия термаси ҳужумчиси "Челси" ва МЮ таклифини рад этиб, Саудия Арабистонига йўл олмоқда

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Осиёга йўл оладиган бўлди.

Журналист Лоик Танзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида 28 ёшли Айвен Тоуни фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришини маълум қилди. Инсайдернинг хабарига кўра, бугун тонгда "Брентфорд" "Ал Аҳли"нинг Тоуни бўйича таклифини қабул қилган. Трансфер суммаси — 42 миллион евро. 

Ёзда Айвен Тоуни Англия термаси сафида Европа чемпионатида иштирок этди. "Брентфорд"да эса 2020 йил сентябридан буён ҳужумчи 141 расмий ўйинда майдонга тушди ва 72 та гол уриб, 23 та голли узатма етказиб берган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Айвен Тоуни АПЛнинг бошқа клублари, жумладан "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" сафига ўтиши мумкинлиги айтилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг