UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0 11:40Ўзбекистонда ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди 0 11:09Бразилияда қарздорликка қарши жиддий кураш бошлади 0 10:38Осиё Миллатлар кубогида икки шахматимиз индивидуал совринга эга чиқди + ФОТО 0 10:07UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда 0 09:36"Шара Буллет"нинг рақиби жангни сотиш ҳақидаги айбловига жавоб берди 0 09:05Месси AFA'дан ўз исмидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилади 0 08:34Волков UFC билан янги шартнома имзолади 0 08:03Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди 0 07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0

30 мар 17:17
Янгиликлар

Дзюдо

Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди

Эртага Туркиянинг Анталия шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа старт олади.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда 5 қитъанинг 83 давлатидан роппа-роса 600 (337 эркак, 263 аёл) нафар дзюдочи мусобақа медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси рейтинг очколари учун татамига чиқади. Ҳозиргина Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Мураббийлар қарорига кўра, Тбилиси "Катта Дубулға" турнири олтин медали соҳибаси Диёра Келдиёрова ҳамда кумуш медали эгаси Обидхон Номонов Анталия мусобақасида иштирок этишмайди. Улар турнир якунланганидан кейин бошланадиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашишади.  

Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари (АЁЛЛАР):

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова - Ҳанифе Озкан (Туркия)

-48 кг: Фотимахон Турсунбоева - Наташа Феррейра (Бразилия) 

-52 кг: Сита Кадамбаева - Сумия Ираоуи (Марокаш) 

-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова - Кристиан Легентил (Маврики ороли)

-57 кг: Шукуржон Аминова - Пиҳла Салонен (Финляндия)

-63 кг: Маржона Нуруллоева - Ганҳайч Болд (Мўғулистон)

-70 кг: Шоҳиста Назарова - Эмилие Сук (Дания)

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева - Ням-Эрдене Батсури (Мўғулистон) 

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Эйк Зурнач (Туркия)

+78 кг: Рината Илматова - Сандра Яблонскайт (Литва)

Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари (ЭРКАКЛАР):

-60 кг: Дилшодбек Баратов - Муҳаммадсолеҳ Қуватов (Тожикистон)

-60 кг: Баҳром Ботуров - Торнике Тсакадоя (Нидерландия)  

-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев - Абдураҳман Бушита (Марокаш)

-66 кг: Бобур Ваджиев - Даики Буба (Франция) 

-81 кг: Нурбек Муртазоев - Эрман Гурген (Туркия)

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев - Антони Курос (Греция)

-90 кг: Зуфарбек Ўролов - Эрвин Кулҳаж (Албания)

-100 кг: Суҳроб Ражабов - Нурлиҳан Шарҳан (Қозоғистон)

+100 кг: Шоҳруҳ Мамарасулов - Жамал Гамзатҳанов (Озарбайжон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг