UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

17 июн 21:28
Янгиликлар

Теннис

АҚШ марвариди Винус Уильямс 40 ёшга тўлди

Бугун америкалик теннис марвариди Винус Уильямс ўз юбилейини нишонляпти.

Уильямсларнинг тўнғичи бугун 40 ёшга тўлди. Винус Эбони Старр Уильямс 1980 йил 17 июнь куни АҚШнинг Линвуд шаҳрида дунёга келган. Профессионал фаолиятини 1994 йилда бошлаган. 

Ўтган давр мобайнида 49 та WTA яккалик, 22 та жуфтлик турнирларида бош совринни қўлга киритди. Турнирлардаги иштирокидан 41,805,656 доллар ишлаб олди. 

Уильямс "Катта Дубулға" туркумига кирувчи 7 та яккалик турнирида ғолиб бўлди: Уимблдон 2000, 2001, 2005, 2007 ва 2008 йилларда, шунингдек, US Open 2000 ва 2001 йилларда. Australian Open-2003, "Ролан Гаррос"-2002 ҳамда Australian Open-2017 турнирларининг финалида ўйнади. Қизиғи, барча уч финалда синглиси Серена Уильямсга имкониятни бой берган.  

Винус 2002 йилнинг февраль ойида фаолиятида илк бор WTA рейтинги пешқадамига айланган. Дунёнинг биринчи ракеткаси сифатида 11 ҳафта карвонбошилик қилди. Америкалик теннисчи жуфтлик рейтингида ҳам пешқадамлик қилган. 

Винус Уильямс 1999 йилда АҚШ терма жамоаси таркибида Федерация Кубогида зафар қучган. 2000 йилги Сидней Олимпиадасининг яккалик баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Айни пайтда Винус сайёрамизнинг 67-ракеткаси сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. 

Бугунги кун қаҳрамони теннисдан бўш вақтларида караокеда қўшиқ куйлайди, расм чизади ва шеър ёзиб туради.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг