UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

28 июн 13:39
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

AҚШ Олимпия қўмитаси россияликларнинг Париж Олимпиадасидаги иштироки бўйича ХОҚнинг режаларини эшитишга тайёр

Теглар :  ХОҚ
AҚШ Олимпия ва Паралимпия қўмитаси (USOPC) Украинани сўзсиз қўллаб-қувватлайди.

Лекин Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОҚ) Россия ва Беларусь спортчиларининг 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида нейтрал мақомда қатнашиши бўйича ҳар қандай режасини тинглашга тайёр.

USOPC раиси Жин Сайкс бир неча бор Украинани қўллаб-қувватлашини, аммо ХОҚ томонидан таклиф қилинган ҳар қандай режани кўриб чиқишини айтди. ХОҚ ўтган ҳафта Россиянинг иштироки тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли вақт борлигини маълум қилганди.

“Кўп муаммолар бор деб ўйлаймиз. Биз Олимпия қадриятларини ва бир вақтнинг ўзида спортчиларни қўллаб-қувватлашимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Вазиятни етарлича ўрганиб чиқдик ва халқаро мусобақаларда чинакам бетараф бўлган Россия ёки беларуслик спортчилар иштирок этиши мумкинлигини тушуниб, ХОҚга қабул қилиши учун барча вариантларни ўрганиш имкониятини беришга тайёрмиз.

Ҳозирга қадар биз вазиятга конструктив қараш ва ўз фикримизни баҳам кўриш учун шундай ёндашувни қўлладик", - дея USOPC раисининг сўзларидан иқтибос келтиради ESPN US.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг