UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 09:14Ўзбекистон крикет федерациясида янги тайинлов 0 08:38Мессининг хайрлашув ўйинида Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ВИДЕО 0 08:06Рамазон Темировнинг вазн рейтингида бир нечта ўзгариш бўлди 0 19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0

09 июл 08:47
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё Олимпия кенгаши ХОҚнинг россиялик спортчилар тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди

Халқаро Олимпия қўмитаси россиялик спортчиларни халқаро мусобақаларга қайтариш бўйича халқаро федерацияларга тавсия киритди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров фаолият юритувчи Осиё Олимпия кенгаши бу қарорга қуйидагича муносабат билдирди:

"Осиё Олимпия Кенгаши (OCA) Осиё олимпия ҳаракати номидан Халқаро Олимпия Қўмитаси (IOC) Ижроия қўмитасининг россиялик спортчилар ва жамоаларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этишига оид аввал тавсия этилган чекловларни қўлламаслик ҳақидаги қарорини мамнуният билан қарши олди.

ОСА ХОҚнинг спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этиши улар мансуб давлатлардаги урушлар ёки можаролар сабаб чекланмаслиги керак, деган қарашини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, ОСА ХОҚнинг спорт орқали тинчликни тарғиб қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда дунё бўйлаб содир бўлаётган урушлар, қуролли можаролар ва зўравонликларни қоралайди.

Спорт умид рамзи бўлиб хизмат қилиши, халқлар ва миллатларни бирлаштириши лозим. Бу яқинда Хитойнинг Санья шаҳрида бўлиб ўтган Осиё соҳил ўйинлари – 2026 мусобақасида яна бир бор ўз исботини топди. Унда Осиёнинг барча 45 та Миллий олимпия қўмитаси спортчилари Осиёда ва дунёда кескинлик ҳамда можаролар давом этаётган бир пайтда тинчлик ва дўстлик руҳида бир майдонда жам бўлиб, ўзаро рақобатлашди", дейилади ташкилот баёнотида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг