UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0 19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0

24 авг 08:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Аралаш яккакурашчиларимиз Octagon 62 турнирида қандай натижа қайд этишди?

Кеча оқшом Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ММА бўйича Octagon 62 турнири бўлиб ўтди.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида беш нафар ҳамюртимиз навбатдаги жангларини ўтказишди. Ўта енгил вазндаги вакилимиз Ахмат Мамлакатов қирғизистонлик Гулжигит Адилет уулуга биринчи раунднинг биринчи раундидаёқ имкониятни бой берди. Гулжигит бўғиш усули билан муддатидан олдин ғалабага эришди. Бу унинг тўртинчи ғалабаси бўлди. 

Ярим ўрта вазн тоифасида ўтган жангда ҳамюртимиз Абдулазиз Мустафаев қозоғистонлик Муратжан Юсуповга қарши октагонга чиқди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда Юсупов ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучди. Бу унинг учинчи ғалабаси эди. 

Оғир вазнда ватандошимиз Хабиб Газиев мезбон жангчиси Мирас Есмахай билан тўқнаш келди. Дебютантлар ўртасидаги жанг биринчи раунднинг ўзида Хабиб Газиевнинг ғалабаси билан якунланди. Ҳамюртимиз кетма-кет зарбаларидан кейин рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. 

Енгил вазндаги жангчимиз Мавлонбек Миркомилов (6-2-1) фаолиятидаги олтинчи ғалабасини тантана қилди. Аралаш яккакураш устамиз иккинчи раунднинг биринчи дақиқасидаёқ тожикистонлик Фарҳод Давлатов (Тожикистон, 8-4)ни бўғиб қўйди. Жангдан кейин у ушбу вазнда чемпион бўлиб турган яна бир ҳамюртимиз Достон Бозоровга қарши октагонга чиқишга тайёр эканини маълум қилди.    

Ҳамюртларимиз иштирокидаги сўнгги жанг енгил вазнда ўтказилиб, унда Мансур Атажанов тожикистонлик Қамариддин "Камил Каратэ" Ҳасановга қарши октагонга чиқди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда Камил Каратэ ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг