UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

21 ноя 19:27
Янгиликлар

Спорт курашлари

Арам Варданян: "Ҳеч кимга осон бўлмади"

Хабарингиз бор, 17-19 ноябрь кунлари Навоий шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Узоқ давом этган карантиндан кейин ўтказилган катталар ўртасидаги йилнинг илк мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан юнон-рум, эркин ва аёллар кураши вакиллари гиламга чиқишди. Уч кун давомида жами 30 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. 

Биз юнон-рум кураши мусобақасининг 72 кг вазн тоифасидаги баҳсларида чемпионлик шохсупасига кўтарилган жаҳон чемпионати совриндори Арам Варданяндан интервью олдик. У финалда навоийлик Алижон Хусейновни мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.  

- Арам, ниҳоят узоқ танаффусдан сўнг гиламга қайтдинглар. Айни пайтда мусобақа жуда ҳам керак эди. Умумий таассуротлар қандай бўлди?

- Ҳа, жуда ҳам тўғри. Барчамиз мусобақаларни соғингандик. Саккиз ойлик танаффусдан сўнг мусобақада иштирок этдик. Таассуротлар бир олам. Чемпион бўлганимдан хурсандман. Совриндорлар сафидан жой олмаган курашчилар ҳам Навоийдан яхши кайфиятда қайтишди. Чунки, узоқ муддат давомида мусобақада қатнашмаган эдик. 

- Афсуски, пандемик вазият ўз сўзини айтмай қолмади. Бу натижаларда ҳам акс этди...

- Худди шундай. Катта танаффус барибир таъсирини ўтказди. Жуда кўпчилик касалликни ўз бошидан ўтказди. Шахсан ўзим ҳам коронавирусга чалингандим. Буни беркитишнинг ҳожати йўқ. Рақиблар ҳам қийналишди. Бир сўз билан айтганда, ҳеч кимга осон бўлмади. Лекин чемпионат беллашувлари муросасиз кечди. Саралаш баҳслари финалдан қолишмади. 

- Эндиги режалар қандай?

- Декабрь ойида жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз керак эди. Аммо, Сербиядаги йилнинг энг катта мусобақаси пандемик вазият сабаб бекор қилинди. Жаҳон чемпионатининг ўрнида жаҳон Кубоги ўтказилар экан. Ҳозирча бу мусобақада қатнашишимиз маълум эмас. Мусобақа бўлмаган тақдирда, ўқув-машғулот йиғинимиз ўтказилади. Олимпиада лицензион мусобақасига тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг