UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

27 июл 18:34
Янгиликлар

Спорт курашлари

Артур Таймазов ўз номзодини депутатликка қўйди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибида уч карра олимпия ўйинлари чемпиони, Сидней Олимпиадаси кумуш медал совриндори Артур Таймазов Россия Давлат Думасига ўтказиладиган сайловларда ўз номзодини илгари сурди.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси вақтинчалик Шимолий Осетия-Алания Республикаси раҳбари вазифасини бажариб турган Вячеслав Битаров номига расмий мактуб йўллаб, Таймазовнинг бўлажак сайловлардаги иштирокига хайрихоҳлик билдирилган.  


Эслатиб ўтамиз, Артур Таймазов 2004 йили Афина, 2008 йили Пекин, 2012 йилда Лондонда ўтган ёзги олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган. 2000 йили Сидней мезбонлик қилган Олимпиадада кумуш медалга сазовор бўлган.


Бундан ташқари, Таймазов Осиё ўйинларининг уч карра ғолиби хисобланади. У 2002, 2006 ва 2010 йиллари ўтказилган қитъа ўйинларида шохсупага кўтарилган. Жаҳон чемпионатларида икки бор (2003, 2006) жаҳон чемпиони, икки маротаба кумуш (2001, 2010) ҳамда бир бор бронза (2007) медалига сазовор бўлган. 2014 йили Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионати олдидан Бирлашган спорт курашлари шон-шуҳрат музейига қабул қилинган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг