UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0

24 ноя 10:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арум Усик - Фьюри мутлақ чемпионлик жангини "Олимпийский"да кўрмоқчи

Украиналик промоутер Александр Красюк таниқли ҳамкасби Боб Арум билан суҳбат ҳақида гапирди.

Оғир вазнда WBА (Super), WBО, IBF ва IBО йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Александр Усик тез орада Энтони Жошуага қарши реванш жангини ўтказади.

Украиналик промоутер Александр Красюкнинг сўзларига кўра, ғалаба қозонган тақдирда Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида жанг ташкил қилиш эҳтимоли юқори.

"Тайсоннинг жамоасида уч нафар асосий одами бор: унинг менежери ҳамда икки промоутери Боб Арум ва Френк Уоррен. Мен уларнинг барчаси билан яхши муносабатдаман, лекин пул ҳақида гап кетганда (айниқса, америкаликлар ва британияликлар билан) яхши муносабатлар йўқолади. Биз ҳаммамиз эҳтиёткор одамлармиз ва бундай кураш тарихийдир. Агар биз буни кўриш учун яшасак, муроса топиш учун бизда етарлича ақл бор", - деди Красюк.

Красюк, шунингдек, Усик - Фьюри жангини ташкил этиш ҳақида бевосита гапирган Боб Арум билан суҳбат тўғрисида ҳикоя қилди.

"Биз у билан Энтони Жошуага қарши жанг олдидан гаплашганимизда, у шундай деди: "Мен Усик ғалаба қозонишини биламан. Шундай бўлса ажойиб бўларди, кейин Фьюри Уайлдерни мағлуб этади, Усик ва Фьюри эса Киевда мутлақ чемпионлик учун кураш олиб боради", - бу унинг сўзлари. Ҳаммаси тасвирга олинган", - деди Красюк.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг