UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

22 сен 14:57
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Денис Топ-10да дебют қилди, бизнинг Денис пастлади

Бугун Халқаро профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТP) теннисчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Ўтган ҳафта билан таққослаганда, ТОП-10да битта ўзгариш кузатилди. Рим "Мастерс" турнирида ярим финалга қадар етиб келган канадалик Денис Шаповалов 14-поғонадан 10-ўринга кўтарилиб олди. Турнир финалчиси аргентиналик Диего Шварцман 15-ўриндан 13-поғонага юқорилади. Болгариялик Григор Димитров ТОП-20га қайтди.

Рим турнири чемпиони сербиялик Новак Жокович пешқадамликни янада мустаҳкамлаб олди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан бир поғонага пастлади - 168. Денисда коронавирус аниқлангани боис у "Ролан Гаррос" турнирида иштирок эта олмайди.  

ATP рейтинги. 22 сентябрь кунги ҳолати

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 11 260 очко

2. (2) Рафаэль Надаль (Испания) – 9850

3. (3) Доминик Тим (Австрия) - 9125

4. (4) Рожер Федерер (Швейцария) – 6630

5. (5) Даниил Медведев (Россия) - 5890

6. (6) Стефанос Циципас (Греция) - 5175

7. (7) Александр Зверев (Германия) - 4650

8. (8) Маттео Берреттини (Италия) - 3030

9. (9) Гаэль Монфис (Франция) - 2860

10. (14) Денис Шаповалов (Канада) - 2660...


ТОП-1000даги ўзбекистонлик теннисчилар:

168. (167) Денис Истомин — 339

322. (317) Ҳумоюн Султонов — 129

492. (491) Санжар Файзиев — 63

588. (588) Жўрабек Каримов — 42

623. (623) Сергей Фомин — 36

947. (946) Саидаъло Саидкаримов — 12.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг