UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

31 июл 14:02
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Султонов 104 поғона юқорилади, Истомин Топ-1000`таликни тарк этди

Бугун АТР расмий сайти эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Топ-10`талик рейтингида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Теннисчилар ўтган ҳафтадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Карлос Алькараз ҳамон рейтинг пешқадами бўлиб турибди. Новак Жокович иккинчи ўринни банд этган бўлса, Даниил Медведев кучли учликка якун ясаган. Гамбург турнирида чемпион бўлган германиялик Александр Зверев 16-ўринга кўтарилиб олди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов кеча Астанада якунланган "Челленжер 50" тоифасига кирувчи Президент Кубогидаги муваффақиятли иштироки сабаб 104 поғонага юқорилаб, 446-ўринга жойлашди. У Қозоғистондаги турнир вице-чемпиони бўлганди. 

Аксинча, тажрибали Денис Истомин 110 поғонага пастлаб, Топ-1000`талик рейтингдан чиқиб кетди. У энди 1039-поғонадан жой олган. Бутунжаҳон талабаларнинг Ёзги Универсиадасида иштирок этаётган иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин эса 3 поғонага пастлаб, 669-ўринга жойлашди. Янгиланган рейтингда Санжар Файзиев 21, Азиз Дадабоев ва Раҳимбек Иброҳимов 7, Амир Милушев 92 поғона қуйига шўнғиди. 


АТР рейтинги. 31 июль кунги ҳолат. Топ-10: 

1. (1) Карлос Алькараз (Испания) - 9225 очко

2. (2) Новак Жокович (Сербия) - 8795 

3. (3) Даниил Медведев (Россия) - 6520

4. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 4985

5. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 4850

6. (6) Хольгер Руне (Дания) - 4825

7. (7) Андрей Рублёв (Россия) - 4730

8. (8) Янник Синнер (Италия) - 3815

9. (9) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3515

10. (10) Фрэнсис Тиафо (АҚШ) - 3085


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

446 (550). Ҳумоюн Султонов - 95

669 (666). Сергей Фомин - 43

1039 (929). Денис Истомин - 10

1371Т (1374Т). Максим Шин - 4

1545Т (1553Т). Мустафо Дўстов - 2

1545Т (1524Т). Санжар Файзиев - 2

1670Т (1663Т). Азиз Дадабоев - 1

1670Т (1663Т). Раҳимбек Иброҳимов - 1

1855Т (1763). Амир Милушев - 1.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг