UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0

01 июл 12:11
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Султонов 21, Фомин 17, Шин 2 поғонага кўтарилди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Майса қопламали турнирлар натижасида рейтингда айрим ўзгаришлар содир бўлди. Лекин бу ўзгаришлар Топ-10 рейтингидаги теннисчиларнинг ўринларига таъсир ўтказмади. Теннис юлдузлари ўтган ҳафтадаги ўринларини сақлаб қолишди. Янник Синнер ҳамон дунёнинг биринчи ракеткаси мақомини ўзида сақлаб турибди. 

Истбурн турнирида бош совринни қўлга киритган америкалик Тэйлор Фритц Томми Полни ортда қолдириб, яна АҚШнинг биринчи ракеткасига айланиб олди. Мальорка турнири чемпиони Алехандро Табило Топ-20`да дебют қилди. Чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмаган Кристофер Юбэнкс эса аксинча, 20 поғонага пастлади. 

Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчимиз рейтингда ўсишга эришди. Биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов Бельгиядаги турнирда вице-чемпион бўлди. У қўлга киритилган 16 очко эвазига 21 поғонага юқорилаб, дунёнинг 309-ракеткаси бўлиб олди. Сергей Фомин 17, Максим Шин эса 2 поғонага юқорилади. Амир Милушев эса 4 ўринга пастлади.


ATP рейтинги. 1 июль ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 9890 очко

2. (2) Новак Жокович (Сербия) - 8360

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 8130

4. (4) Александр Зверев (Германия) - 6905

5. (5) Даниил Медведев (Россия) - 6445

6. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 4420

7. (7) Хуберт Гуркач (Польша) - 4235

8. (8) Каспер Рууд (Норвегия) - 4025

9. (9) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3830

10. (10) Григор Димитров (Болгария) - 3750...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

309 (330). Ҳумоюн Султонов - 173 (+16) 

615. (632). Сергей Фомин - 55 (+2)

1156. (1158). Максим Шин - 8 

1694Т (1690T). Амир Милушев - 2 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг