UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

19 сен 07:23
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10 ўзгаришсиз, Султонов ва Фомин юқорилади

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси янгиланган ҳафталик рейтингни эълон қилди.

Кучли ўнталикда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Теннис юлдузлари ўтган ҳафтадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Новак Жокович пешқадамликни давом эттирмоқда. Кучли учликдан испаниялик Карлос Алькараз ҳамда россиялик Даниил Медведев жой олишган. 

Теннисчиларимизда катта ўзгариш кузатилмади. Биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов, икки рақамли теннисчимиз Сергей Фомин ўтган ҳафта билан таққослаганда, ўз ўринларини бир поғонага яхшилаб олишди. Қолган теннисчиларимиз рейтингда пастлашди. Ўзбекистон терма жамоаси 16-17 сентябрь кунлари Дэвис Кубоги доирасида Бельгия меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида ютқазган эди.   


ATP рейтинги. 2023 йил 18 сентябрь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 11795 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8535 

3. (3) Даниил Медведев (Россия) - 7280

4. (4) Хольгер Руне (Дания) - 4710

5. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 4615

6. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 4515

7. (7) Янник Синнер (Италия) - 4465

8. (8) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3955

9. (9) Каспер Рууд (Норвегия) - 3560

10. (10) Александр Зверев (Германия) - 3030


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

420 (421). Ҳумоюн Султонов - 108

699 (700). Сергей Фомин - 40

1189 (1181). Денис Истомин - 6

1485 (1482). Максим Шин - 3

1554T (1553T). Санжар Файзиев - 2

1790Т (1778Т). Мустафо Дўстов - 1

1958Т (1948T). Амир Милушев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг