UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

28 окт 15:48
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги янгиланди. Фақат Шин кўтарилди, Султонов ўз ўрнида

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Теннис юлдузлари ўтган ҳафтадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Фақат ҳафта давомида ўтказилган ATP турнирларида муваффақиятли иштирок этган ракетка усталаригина ўз ўринларини яхшилаб олишди. Вена турнири чемпиони британиялик Жек Дрэйпер уч, Базель турнири ғолиби америкалик Бен Шелтон тўрт поғонага юқорилади. Италиялик Янник Синнер жуда катта фарқ билан рейтинг пешқадамилигини давом эттирмоқда. 

Янгиланган рейтингда фақат бир теннисчимиз ўз ўрнини яхшилаб олди. Максим Шин ўтган ҳафта билан таққослаганда беш поғонага кўтарилди. Шарм Эл-Шейхдаги турнирда ярим финалга қадар етиб борган биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов ўз ўрнида ўзгаришсиз қолди. Унинг Миср турниридаги очколари келаси ҳафта рейтинги учун ҳисобланади. Сергей Фомин 6, Раҳимбек Иброҳимов 3, Амир Милушев эса 15 поғонага пастлади.  


ATP рейтинги. 28 октябрь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 11420 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 7120

3. (3) Александр Зверев (Германия) - 6805

4. (4) Новак Жокович (Сербия) - 6210

5. (5) Даниил Медведев (Россия) - 5230

6. (6) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 4335

7. (7) Андрей Рублёв (Россия) - 4070

8. (8) Каспер Рууд (Норвегия) - 3855

9. (9) Григор Димитров (Болгария) - 3740

10. (10) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3725...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

232 (232). Ҳумоюн Султонов - 243 

532. (526). Сергей Фомин - 71 

1104. (1109). Максим Шин - 10 

1538Т (1523T). Амир Милушев - 3 

1994Т (1991T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг