UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0

08 май 14:51
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. Ҳумоюн Султонов мамлакатимизнинг биринчи ракеткасига айланди + ПОСТЕР

Теглар :  СултоновАТР
Мадриддаги нуфузли "Мастерс" турнири якунланганидан сўнг АТР расмий сайти эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, рейтингнинг Топ-10`талигида кичик ўзгариш кузатилди. 10-поғонада бораётган америкалик Тэйлор Фритц 9-ўриндаги канадалик Феликс Оже билан ўрин алмашди. Рейтингни ҳамон сербиялик Новак Жокович бошқариб бормоқда. Аммо 2-поғонада бораётган испаниялик Карлос Алькараз Жоковичдан 5 очко ортда қолмоқда. Кучли учликка россиялик Даниил Медведев якун ясаб берган. 

Шунингдек, Мадрид "Мастерс" турнири финалчиси Ян-Леннард Штруфф Топ-30 га киришга муваффақ бўлди. 

Янгиланган рейтингда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ўзгарганини кўришимиз мумкин. Сергей Фомин ўтган ҳафтадаги ўрнидан 219 поғона пастлаб, 567-ўринга жойлашди. Шу тариқа, Фомин 1-ракетка мақомини Ҳумоюн Султоновга бой берди. Султонов эса 6 ўрин юқорилаб, 421-поғонани эгаллади. Рейтингда тажрибали теннисчимиз Денис Истомин 14, Максим Шин 5, Санжар Файзиев 11 ўрин юқорилади. 

АТР рейтинги. 2023 йил 8 май ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 6775 очко
2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 6770
3. (3) Даниил Медведев (Россия) - 5330
4. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 5165
5. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 5015
6. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 4190
7. (7) Хольгер Руне (Дания) - 38
8. (8) Янник Синнер (Италия) - 3525
9. (10) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3380
10. (9) Феликс Оже (Канада) - 3235

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

421 (427). Ҳумоюн Султонов - 103

567 (348). Сергей Фомин - 58

729 (743). Денис Истомин - 31

1075Т (1080). Максим Шин - 9

1491Т (1502). Санжар Файзиев - 2

1512Т (1520). Мустафа Дўстов -2

1641Т (1650). Азиз Дадабаев - 1

1641Т (1650). Раҳимбек Иброҳимов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг