UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

20 янв 08:35
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Амалдаги чемпионнинг юриши бошланди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг дастлабки турнири давом этмоқда.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда амалдаги чемпиони Мэдисон Киз титул ҳимоясига киришди. Дунёнинг тўққизинчи ракеткаси бўлиб турган америкалик теннис маликаси илк даврада WTA рейтингида 92-поғонадан жой олган украиналик Александра Олейниковани 7/6(6), 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Бир юз икки дақиқа давом этган баҳсда Киз 2, Олейникова 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Мэдисонда бир неча баробар кўп бўлди - 8 га 1. Брейклар бўйича ҳам табиийки, у устунлик қилди - 6 га 3. 

Энди амалдаги чемпион иккинчи босқич учрашувида ватандоши Эшлин Крюгерга қарши кортга чиқади. Америкалик теннисчи ўз ўрнида биринчи давра баҳсида чехиялик Сара Бейлекдан икки сетда ҳам бир хил ҳисобда устун келди - 6/3, 6/3.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг