UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0

23 янв 17:57
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Чемпионликка даъвогарлардан бири сафдан чиқди

Мельбурн шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича Австралия Очиқ чемпионати кутилмаган натижаларга бой бўлмоқда.

Жумладан, эркаклар ўртасидаги мусобақада дунёнинг учинчи ракеткаси Александр Зверев мағлубият аламини тотиб кўрди. Германиялик теннис устаси 1/8 финалда жаҳон рейтингида 14-ўринда бораётган канадалик Денис Шаповаловга 3/6, 6/7(5), 3/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Саша 144 дақиқа давом этган баҳсда 3 та эйс, 2 та брейкни амалга ошириб, тўпни ўйинга киритишда 8 бор қўшхатога йўл қўйди. Денис эса 3 та эйс, 4 та брейк-пойнт, 11 та қўшхато қайд этди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Зверев ҳамон олдинда бормоқда - 4:3. 

Денис Шаповалов Australian Open турнининг чорак финалида чемпионлик учун бош даъвогар испаниялик Рафаэль Надалга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг