UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

25 янв 18:21
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Жокович Рублёвни ишончли тарзда мағлуб этиб, 1/2 финалга йўл олди

Australian Open'нинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида сўнгги ярим финалчи аниқланди.

"Катта Дубулға" туркумидаги турнирларнинг 21 карра ғолиби сербиялик Новак Жокович Австралия Очиқ чемпионатининг чорак финалида россиялик Андрей Рублёвни ишончли тарзда мағлубиятга учратди - 6/1, 6/2, 6/4.

Учрашув 2 соату 4 дақиқа давом этди. Ўйин давомида Жокович 14 та эйс зарбасини амалга оширди, 5 та қўшхато қайд этиб, 14 та брейк-пойнтнининг 5 тасидан унумли фойдаланди. Рублёв эса 6 та эйс ва 3 та қўшхато қайд этиб, 5 та брейкнинг бирортасидан фойдалана олмади.

Жоковичнинг Australian Open 1/2 финалидаги рақиби чорак финалда ҳамюрти Бен Шелтонни мағлуб этган америкалик Томми Пол бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни старт олган Австралия Очиқ чемпионати 29 январгача давом этади. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 51 миллион долларни ташкил этади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби испаниялик Рафаэль Надаль бўлиб, у турнирни иккинчи босқичдаёқ тарк этган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг