17 янв 19:58
Янгиликлар
Теннис

Australian Open. Зверев 5 та сетда қийин ғалабага эришди
Германиялик теннисчи Александр Зверев Австралия Очиқ чемпионатининг биринчи даврасида перулик Хуан Пабло Варильясга қарши кортга чиқди.
4 соат 9 дақиқа давом этган ўйинда Зверев 4:6, 6:1, 5:7, 7:6, 6:4 ҳисобларида ғалабага эришди ва иккинчи даврага йўл олди.
Бу теннисчилар учун ўзаро дастлабки учрашув эди.
Энди у иккинчи даврада Лоран Локоли / Майкл Ммо ўйини ғолибига қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар