UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

13 сен 10:32
Янгиликлар

Бошқалар

“Авесто”даги бадантарбия машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун эрталаб Урганч шаҳридаги “Авесто” боғ-мажмуасида ўзига хос югуриш ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан, юртимизда аҳолининг турли қатлами ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тизимини йўлга қўйиш, бунинг баробарида, ёш авлодни ёт иллатлардан асраш, қолаверса, маҳаллалардан тортиб, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда жисмоний тарбия ва спортни оммавийлигини оширишда дастуриламал вазифасини ўтамоқда. 

Диёримизда мазкур қарор ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида изчил изланишлар олиб борилаётир. Бинобарин, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан “Спорт тарғиботини ўзимиздан бошладик, сиз ҳам сафимизга қўшилинг!” шиори остида йўлга қўйилган спорт тадбирлари юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда. 

Жумладан, Урганч шаҳридаги “Авесто” боғ-мажмуасида ўзига хос югуриш ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Унинг эътиборли томони шунда бўлдики, ушбу тадбирларда Хоразм вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, бошқарма тизимидаги таълим муасссасалари, спорт мактабларининг раҳбарлари, масъул ходимлар ҳамда методистлар ҳамжиҳатликда иштирок этдилар. 

Табиийки, ўтказилган югуриш ва бадантарбия машқлари вилоят маркази аҳолиси, асосан, ёшларни бефарқ қолдирмади. Улар машғулотларни бевосита кузатиб, унинг инсон учун фойдали жиҳатларини кўнгилдан ҳис қилишди.  

- Турли касалликларнинг олдини олишда жисмоний тарбия ва спорт муҳим аҳамият касб этади, - дейди Хоразм вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов. - Айниқса, соғлиқни, саломатликни бир меъёрда сақлашда бадантарбия ва ҳаракатдан яхши восита бўлмаса керак. Ҳар куни белгиланган масофага югуриш, ўз вақтида бадантарбия билан шуғулланиш одамга фақат ва фақат наф келтиради. Шундай экан, ҳар бир киши бадантарбия машғулотини кундалик одатига айлантирмоғи зарур. Демак, “Спорт тарғиботини ўзимиздан бошладик, сиз ҳам сафимизга қўшилинг!”.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади /Урганч/

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг