01 авг 19:26
Янгиликлар
Токио-2020, Сув спорти турлари, Олимпия ўйинлари
Австралиялик сузувчи Токиода 4 та олтин ва 3 та бронза медали қўлга киритди
Австралиялик сузувчи ажойиб натижа қайд этмоқда.
Австралиялик сузувчи Эмма Маккеон Токио Олимпиадасида 4 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишга улгурди. Эмма Маккеон 50 ва 100 метрларга эркин услубда сузиш баҳсларида олтин медални қўлга киритган бўлса, 100 метрга батерфляй услубда сузишда бронза медалига эга чиқди.
Спортчи жамоавий баҳсларда ҳам 2та олтин ва 2та бронзани қўлга киритишга улгурди.
Ажабланарлиси шуки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Спортчи ушбу Олимпия ўйинларида икки рекорд муаллифига ҳам айланди. 50 ва 100 метрларга эркин услубда сузишда ҳаракат қилган Эмма Маккеон иккала йўналишда ҳам Олимпия рекордларини янгилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар