UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

31 дек 09:29
Янгиликлар

Шахмат

Аёллар ўртасидаги блиц баҳсларида Афруза Ҳамдамова 8-тургача зўр ўйнади

Хабар берганимиздек, Нью-Йоркда ўтаётган шахмат бўйича блиц бўйича жаҳон чемпионатида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди.

Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган ягона вакиламиз Афруза Ҳамдамова рапид баҳсларида шов-шувли натижа қайд этганди. Афруза бир неча жаҳон чемпионларини мағлубиятга учратиб, якунда чемпиондан бор йўғи ярим очко кам, кучли учликдан жой олган Жу Вен Жун (Хитой, 2536) ва Катерина Лагно (FIDE, 2433) билан эса бир хилда очко жамғариб, совринли ўринлардан четда қолганди. 

Ҳамдамова 11 та турдан иборат блиц баҳсларида ҳам ёмон қатнашмади. Айниқса, дастлабки 7 та турда мағлубиятга учрамади. У 1-турда айнан блиц бўйича икки карра жаҳон чемпиони қозоғистонлик Бибисара Ассаубаева билан учрашувда муқаррар мағлубиятдан чиқиб кетиб, дурангга имзо чекди. Кейин Дейс Корини мағлубиятга учратди. Россиялик жаҳон чемпиони Валентина Гунина ҳамда америкалик Алисе Ли билан дуранг ўйнади. Грузиялик Лела Жавахишвили ва хитойлик гроссмейстер Жон Йи Танни таслим эта олди. Еттинчи турда германиялик Динара Вагнер билан муросага келди. Охирги 4 та турда бироз чарчаб қолди чоғи, 3 та мағлубият қабул қилиб олди. Айнан шу мағлубиятлар унинг Топ-8`таликка киришига тўсқинлик қилди. 

Шунга қарамай, жаҳон чемпионатида қатнашган ягона вакиламиз рапид баҳсларидаги муваффақиятли иштироки боис, дунёнинг Топ-20`талик рейтингига кириб олишга эришди. АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса блиц жаҳон чемпионатида 99-ўрин билан кифояланди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг