16 апр 20:29
Янгиликлар
Таэквондо
Аюбхон Набиев жаҳон чемпионати шоҳсупасида! Медалларимиз 4 тага етди
Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз ғазнаси яна бир медаль билан бойиди.
Йигитлар ўртасидаги -68 кг вазн тоифасидаги беллашувларда финалгача етиб борган Аюбхон Набиев кумуш медал соҳибига айланди.
Спортчимиз мусобақа давомида Болгария, Марокаш, Корея Республика, Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратди. Бироқ ҳал қилувчи беллашувда россиялик Исмаил Исмаиловга имкониятни бой бериб қўйди.





Ҳавола :
Фикрлар