UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

27 янв 17:40
Янгиликлар

Футбол

Азар ўзи тепган ўша болбой билан учрашди. Унинг қанчалик бой эканлигини биласизми?

Алкоголь сабаб миллионерга айланди.

Эден Азар Чарли Морган билан учрашди. "Челси" ўйинида зарба берган ўша "Суонси" болбойи билан.

Ўша ўйиндан 11 йил ўтди.

"Фаолиятни якунлашнинг яна бир фойдаси эски дўстлар билан учрашиш имкониятидир. Дўстим, сен узоқ йўлдан ўтдинг", – деб ҳазиллашди Эден.

Узоқ кутилган учрашув илиқ ўтди. Биринчидан, улар рингда учрашишмади. Иккинчидан, табассум қилишди.



Гольф ўйнашди.



Криштиану ва Лео Мессининг ўша машҳур суратини такрорлашди. Доскада ароқ идишлари.



Негативдан асар ҳам йўқ.


Ўша вазият. Барчаси қандай бўлганди?


"Суонси" 2013 йилнинг январида Англия лига кубоги ярим финалида "Челси"ни мағлубиятга учратган ҳолда тарихида илк бор финалга чиққанди. Аммо, ОАВ бу ҳақда унчалик ҳам ёзмаган.

Ўйин тугашига ўн дақиқа қолганда тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Азар ўйинни тезроқ давом эттириш учун тўпни болбойда олишга уринди, якунда 17 ёшли Чарли Морганни тепди. Ҳакам Крис Фой бир неча сония ўтиб Азарга қизил карточка кўрсатди. Шунингдек уч ўйинлик дисквалификация ҳам берилди.




Чарли ўшанда отаси Мартин билан интервью берди ва Азарнинг ҳаракатларидан шикоят қилмаслигини маълум қилди.

Бельгияликнинг ўзи улар ўйиндан сўнг гаплашишганини айтди: "Болакайга эмас, тўпга зарба бердим деб ўйладим. Узр сўрайман. У кийим алмаштириш хонамизга келди, биз тезда гаплашиб кетдик. Мен кечирим сўрадим, болакай ҳам".


Морган – миллионер. У Азардан ҳам бой бўлиши мумкин


Ва бу ҳазил эмас. The Sunday Times нашри Чарли Морганнинг бойлигини 55 млн фунтга баҳоламоқда, Буюк Британиянинг 35 ёшгача бўлган энг бой одамлари рейтингида Харри Кейн ва супер модель Кара Делевиндан ҳам юқорида турибди.

Албатта, гап фақат Эден билан бўлган воқеада эмас. Гарчи Чарли ўшанда дарҳол машҳур бўлиб кетган бўлса ҳам.

Морган ўз дўсти Жексон Куинн билан премиум ароқлар бренди бўлиш Au Vodka'га эгалик қилади. Энг асосий ўзгача жиҳати шишаларнинг тилла рангда эканлигидир. "Британча анъаналар. Юқори даражадаги ингредиентлар. Бу нарсалар бир бўлиб ўзгача маҳсулот яратилишига олиб келди. У ўзгачаликни афзал кўрадиганлар учун мўлжалланган", – дейилади компанияси сайтида.



Au Vodka – таниқли бренд. Масалан уни супер юлдуз боксчи Флойд Мейвезер реклама қилган. Ҳаттоки дунёнинг энг машҳур блогерларидан бири бўлмиш (20 млн обуначи) Жейк Пол компания логоси акс этган тату қилдирган.

Шундан сўнг улар яна бир алкоголь брендини ишга туширишди ва 2020 йилнинг ўзида 1,7 млн шиша сотилди, бу пандемия давридаги ажойиб кўрсаткич. Эндиликда бу Буюк Британиядаги энг катта премиум алкоголь брендларидан бири. Морганнинг ароғи дунёнинг 40 мамлакатида сотилади.

Аммо, муҳим жиҳат ҳам бор. Чарлининг отаси Мартин Морган меҳмонхоналар тармоғи хўжайини, унинг бойлиги ўнлаб миллион фунтларга баҳоланмоқда. Оддий оиламас, иккинчидан муваффақиятли авлод.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг