UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0

04 мар 17:11
Янгиликлар

Дзюдо

Азизжон Камилов: "Давлатимиз раҳбарининг кучли қўллаб-қувватлашини ҳис қиляпмиз"

Пойтахтимиздаги Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Марказий Осиё минтақасида илк бор ташкил этилаётган дзюдо бўйича Тошкент "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Хабар берганимиздек, бироз аввал пойтахтимиздаги Wyndham Tashkent меҳмонхонасида Марказий Осиё минтақасида илк бор ташкил этилаётган дзюдо бўйича Тошкент "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Ушбу тадбир онлайн тарзда амалга оширилди. Яъни, оммавий ахборот воситалари ходимлари маросимда иштирок этмади. Тадбирда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бош спорт директори Владимир Барта, IJF спорт директори, ҳамюртимиз Армен Багдасаров, IJF Мусобақаларни ўтказиш бўлими менежери Лиса Аллан, IJF Ҳакамлар бўлими директори Даниэль Ласкау, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация раиси ўринбосари Бекзод Тўрабоев иштирок этди. 

"Биз учун ғоят қадрли бўлган Халқаро дзюдо федерацияси расмийлари, юртимиз меҳмонлари серқуёш Ўзбекистон заминига хуш келибсиз! Сизларни азим Тошкент шаҳрида кўриб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Биринчи галда дунёда сақланиб қолаётган пандемик вазиятга қарамай, тақвимдан ўрин олган бу каби нуфузли мусобақаларни муваффақиятли тарзда ўтказиб келаётган Халқаро дзюдо федерациясига раҳмат айтмоқчиман. Ўзбекистонга катта ишонч билдирилиб, нуфузли “Катта Дубулға” турнири мезбонлиги топширилди. Уч кун давомида “Ҳумо Арена” саройида дунёнинг кучли дзюдочилари иштирокида ўтказиладиган турнирни юқори савияда ташкил этишга астойдил ҳаракат қиламиз. Бу борада Ўзбекистон ҳукуматининг, хусусан давлатимиз раҳбарининг кучли қўллаб-қувватлашини ҳис қиляпмиз. Фурсатдан фойдаланиб, Токио Олимпиадаси рейтинг очколари учун курашга шай бўлиб турган барча иштирокчиларга Тошкент “Катта Дубулға” турнирида омад тилайман. Яна бир бор Ўзбекистонга хуш келибсиз!", - деди А.Камилов. 

Тадбирда сўзга чиққан Владимир Барта ҳам Тошкент "Катта Дубулға" турнирига олиб борилган тайёргарлик ишлари, алоҳида "Ҳумо" арена саройига юқори баҳо берди. Бунинг учун IJF номидан Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик изҳор қилди. Шундан сўнг мусобақага қуръа ташлаш маросимига навбат берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг