UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

24 июн 08:52
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастика бўйича “Ёшлар кубоги” халқаро турнири ўтказилди

22-23 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича “Ёшлар кубоги” анъанавий халқаро турнири ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ёшлар иттифоқи спорт маркази ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда Россия, Хитой, Ҳиндистон, Исроил, Украина, Бирлашган Араб Амирликлари, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан, шунингдек республикамиз барча ҳудудларидан ташриф буюрган жами 250 нафар ёш гимнастикачи иштирок этди.

Мазкур мусобақа бадиий гимнастикани тарғиб қилиш, хорижий мамлакатлар клублари билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, мазкур спорт турини тарғиб қилиш ва ёшларни спортга жалб этиш, тренерлар ва спортчилар ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди. Бу каби турнирлар ёш гимнастикачилар маҳорати, машғулотлар сифатини оширишга хизмат қилади. Мусобақалардан кейин бир ҳафта мобайнида россиялик тренерлар ва гимнастикачилар иштирокида маҳорат сабоқлари ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг