UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

22 июн 19:03
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастика. Қизларимиздан навбатдаги олтин медаль

Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтказилаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати жозибали рақобат остида давом этмоқда.

Қувонарлиси, мусобақанинг бугунги кунида ҳам терма жамоамиз вакиллари бир қатор йўналишлар бўйича совринли ўринларни қўлга киритишди.

Куннинг биринчи қисмида тўп билан машқ қилиш бўйича 5 кишилик гуруҳ баҳсида терма жамоамиз қизлари олтин медалларга сазовор бўлишди. Халқада машқ қилиш бўйича яккалик чиқишда ўз омадини синаб кўрган Екатерина Фетисова эса бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, ўсмирлар ўртасида тўпда машқ бажариш бўйича Ёсмина Раҳимова Осиё чемпионлигини қўлга киритган бўлса, шу ёш тоифасида арғамчидаги машқ бўйича кечган беллашувда Тахмина Икромова шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Шу тариқа терма жамоамиз вакилларининг мусобақада қўлга киритган медаллари 3 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронзани ташкил этмоқда. Бундай кўрсаткич билан қизларимиз, шубҳасиз, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда туришибди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг