UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" йирик ҳисобда зафар қучди, Шомуродовда 1+1, Файзуллаев ҳам захирадан тушиб гол урди (ВИДЕО) 0 23:48Баҳодир Жалолов ва Жавоҳир Умматалиевнинг Манчестердаги ғалабали жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 23:21Баҳодир Жалоловнинг Манчестердаги жанги етти раунд давом этди 0 22:17Жавоҳир Умматалиев профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказди 0 19:02Мария Тимофеева Истанбулдаги WTA 125 турнири финалига чиқди 0 18:29Хаби Алонсо янги клуби билан музокаралар ўтказди 0 18:00Тошкентда ўтган илк ACA турнири учун қанча чипта сотилгани маълум бўлди 0 17:33Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 16:58Ўзбекистон дзюдо федерацияси ТерДУ билан ҳамкорликни йўлга қўяди 0 16:37Ўтмишга назар. Тошкентда "Пахтакор" ва Ўзбекистон МТЖ билан ўйнаган Нидерландия клуби 0 16:16Баҳодир Жалолов: "Насиб қилса, у билан ҳали бир кун рингда тўқнаш келамиз" 0 15:55Чимаев Стриклендга қарши! UFC 328 турнирига етиб келдик (Барча тафсилотлар) 0 15:34Дзюдочиларимиз Остона “Катта Дубулға” турнирини олтин ва бронза медаллари билан бошлашди 0 15:13Роналдунинг ўғли "Боруссия" ёки "Спортинг"га ўтиши мумкин 0 14:52"Менга катта номлар ва катта пуллар керак". Чимаев Перейра билан жангни хоҳлаяпти 0

10 фев 13:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов бўлажак рақиби ҳақида гапирди

Cупероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов навбатдаги жангидаги рақиби ҳақида фикр билдирди.

Баҳодир Жалолов (9-0, 9 КО) 18 март куни Дубайда польшалик Камил Cоколовски (11-25, 4КО)га қарши рингга кўтарилади. Жалолов рақиби ҳамда тайёргарлиги ҳақида Olamsport.com сайтига қисқа интервю берди.

"Cоколовскига қарши март ойида бўладиган жангимга тайёргарлик олиб боряпмиз. Рақибим жуда чидамли боксчи. Дэвид Прайс, Диллиан Уайт каби кучли ва таниқли боксчилар билан жанг қилган. Промоутер, менежерларим ҳамма рақибларини бир-икки раундда нокаут қилавермасин, деб шунақа чидамли рақибни беришди. 

Жанг 8 раунд бўлади, шунинг учун ҳам зарба кўтарадиган рақиб бўлиши керак эди. Катта жангларга чиққанимда кўпроқ раунд ишлашга ўрганишим лозим. Биринчи ўриндаги мақсадим - рейтингимни кўтариш. Камилнинг ҳам рекорди яхши, юқори рейтингли боксчиларга қарши рингга чиққанлар билан жанг қилса рейтингда кўтарилиш осон бўлади.

Айни пайтда машғулотларни Янгиобод спорт базасида олиб боряпмиз. Тез кунда хориждан спарринг шериклар келиши керак, улар келганидан сўнг 8 раундлик жангга тайёргаликни бошлаймиз", - деди Баҳодир.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
10 фев 14:25:50
Aziz
Ахмадали Низамов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кечаги маколади 25 маглубиятдан 3 таси нокаут деганди бу ерда хеч ким нокаут кила олмаган дейди.Нима бало томинглар кетиб колганми,кечаги гап билан бугунги гап бир бирига тугри келмаябдику
Хабар таҳрир қилинди
   
10 фев 14:20:36
CHELSEA2211
Undan koʻra birorta turist yoʻqmikan...
   
10 фев 13:50:06
Ахмадали Низамов
Кечаги маколади 25 маглубиятдан 3 таси нокаут деганди бу ерда хеч ким нокаут кила олмаган дейди.Нима бало томинглар кетиб колганми,кечаги гап билан бугунги гап бир бирига тугри келмаябдику
   
10 фев 13:24:34
Nodir7010
Raqibning birinchi nakautli mag'lubiyatini kutib qolamiz, Bahodirga omad!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг