UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

01 дек 13:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов: «Олимпиада чемпиони мақомидан кейин кучлироқ рақиб билан жанг қилишни хоҳлайман»

Баҳодир Жалолов бўлажак жанг ҳақида фикр билдирди.

Куни кеча пойтахтимиздаги муҳташам «Форумлар саройи»да имконияти чекланганлар куни муносабати билан «Биз турлимиз. Биз тенгмиз. Бир жамоа» шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирда паралимпиячиларимиз, шунингдек бир қатор номдор спортчиларимиз ҳам иштирок этишди. Концерт якунида Olamsport.com сайти мухбири Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов билан флеш интервью ташкил қилди. Жалолов аввало, 11 декабрь куни бўладиган жанги тўғрисида гапирди:

«Насиб қилса, жангим 11 декабрь куни Дубайда бўлиб ўтади. Тайёргарликни аллақачон бошлаганмиз. Ҳозирча рақиб номаълум, бир нечта вариантларни кўриб чиқяпмиз, бир-икки кунда аниқ бўлади. Тўғрисини айтсам, рақибни мен танламaяпман, бу иш билан устозларим шуғулланишяпти. Мен ким бўлса ҳам яхши рақиб беринглар деб айтдим. Олимпиада чемпиони мақомидан кейин кучлироқ боксчи билан жанг қилишим керак. Ўзимнинг хоҳишим ҳам шу, негаки, тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлмоқда. Промоутерларим бу жангни Дубайда ўтказиш қарорига келишди, насиб қилса, Ўзбекистонда яна рингга чиқамиз».


Боксчи концерт ҳақидаги таассуротлари билан ҳам ўртоқлашди:

«Бугунги концерт ажойиб руҳда бўлиб ўтди. Очиғини айтишим керак, кўзда ёш билан томоша қилдик, жуда чиройли тайёргарлик кўрилган экан. Ким бўлишимиздан қатъий назар ҳар биримиз инсонмиз. Соғломми, ёки имконияти чекланганми, барчамиз Аллоҳни бандасимиз. Шунинг учун кимнидир кўринишига ёки имкониятига қараб баҳо бермаслик лозим. Иложи борича, имконияти чекланган инсонлар билан ҳам дўст бўлиш керак. Бу тадбирни кўриб қалбимда яна бир бор шукроналикни ҳис қилдим. Кимнидир қўли йўқ, кимнидир оёғи, кимдир гапира олмайди. Бизни шундай қилиб яратгани учун Аллоҳга шукур қилишимиз даркор. Бундай концертларнинг фойдали жиҳатлари кўп. Негаки, ҳаётимизда озгина қийналса ношукурлик қиладиган одамларни кўрамиз. Шу каби тадбирлар тез-тез бўлиб турса, кўпчиликка ўрнак бўларди», - деди Жалолов.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 дек 19:26:54
Jonny
10kun qolganida kuchli raqib topish juda qiyin boʻladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг