UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0

20 авг 10:35
Янгиликлар

Бокс рейтинги

Баҳодир Жалолов WBC'нинг янгиланган рейтингида 6-ўринга кўтарилди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Эътиборлиси, супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов янгиланган рейтингда 6-ўринга кўтарилиб олди. Икки карра Олимпиада чемпиони июль ойи рейтингида 8-ўринни эгаллаб турганди. 

Ушбу вазнда Александр Усик чемпион, Тайсон Фьюри эса 1-ўринни банд этган. Жалоловдан олдинги ўринлардан Агит Кабайе (Германия), Мартин Баколе (Конго/Буюк Британия), Чжанг Чжилей (Хитой), Эфе Ажагба (Нигерия/АҚШ) жой олган.    

Янгиланган рейтингдан 10 нафар боксчимиз ўрин олган:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан 2 поғона кўтарилиб, 6-ўриндан жой олди;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 13-ўринга жойлашди;

Суперярим ўрта вазн тоифаси (69,9 кг): Исроил Мадримов 3-ўринда қайд этилди;

Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов бир поғона юқорилаб, 7-ўринни банд этган бўлса; Жаҳонгир Расулов 3 поғонага пастлади ва 30-ўринни эгаллади;

Ярименгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 18-ўринни банд этган;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов ўтган ойдаги каби 28-ўринни банд этиб турибди;

Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 1 поғона пастлаб, 35-ўринга жойлашди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан бир поғона юқорилади ва 4-ўриндан жой олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг