UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

11 авг 16:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг азалий рақиби Ричард Торрес бу сафар боксчимиз билан проф боксда жанг қилиш ниятида!

Оғир вазн тоифасида америкалик профессионал боксчи Ричард Торрес (5-0) мазкур вазндаги ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (12-0) билан жанг қилиш ниятида.

Хабар берганимиздек, Баҳодир Жалолов аввалроқ, таниқли бокс промоутерлик компанияси TopRank мижозига айланган эди, қизиғи, Ричард Торрес ҳам айнан мазкур компания жангчиси ҳисобланади. Торрес бу ҳолатга муносабат билдирар экан, Жалолов билан яна жанг қилиш имконияти туғилганини таъкидлади:

"У TopRank компанияси билан шартнома қилганида, мен энди бизнинг кесишувчи йўлларимиз бор, деб ўйладим. Бизнинг жангларимиз анчадан бери муҳокама қилинмоқда. Бир кун келиб биз буни яна такрорлай оламиз. Энди албатта ўша кун бўлади.

Ҳар сафар у билан жанг қилганимда, янада яхшироқ ҳолатда бўлар эдим. Энди яна шундай имконият борлигидан ҳурсандман", - деди Ричард Торрес BoxingScene нашрига берган интервьюсида.

Қайд этиш жоиз, Баҳодир Жалолов ва Ричард Торрес ҳаваскор боксда икки бор тўқнаш келган ва ҳар икки жангда Баҳодир Жалоловнинг қўли баланд келган.

Маълумот учун, Ричард Торрес 12 август куни проф боксдаги олтинчи жангини ўтказади, унга ўша куни ҳамюрти Уилли Жейк Жуниор (11-3-2) рақиблик қилади. Баҳодир Жалолов эса 26 август куни АҚШда нигериялик Онориоде Эҳвариеме (20-2-0) билан жанг қилади.



Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 авг 09:17:04
Эркин Якубов
Шунча таёқ жегани камма бу бачага
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг