UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Таэквондо. Ёсинбек Одилов - Жаҳон чемпиони! 0 18:17"Бунёдкор" ва "Локомотив"нинг муштлашган футболчилари дисквалификация қилиниб, клублар жаримага тортилди 0 17:52Дана Уайт Ульбергнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 17:26Магомед Анкалаев Прохазкани жангга чорлади 0 17:10Расман: Самвел Бабаян “Андижон”дан кетди 0 17:02"Бу ягона имкон эди". Собиқ чемпион Ульбергнинг ғалабаси ҳақида гапирди 0 16:39Камбоджа терма жамоаси ўзбекистонлик футболчини маҳаллийлаштиради 0 16:16Дана Уайт қандай қилиб Дональд Трамп сабаб кардга жанг қўшилганини айтди 0 15:52Илия Топурия Испаниядаги UFC турнири учун идеал жойни айтди 0 15:24Дана Уайт: "Жонс билан бизнес қилиб бўлмайди, лекин..." 0 15:01"Реал" Лунин билан боғлиқ муаммолардан сўнг янги дарвозабон ҳақида ўйлаб қолди 0 14:38Арсланбек Махмудов — Тайсон Фьюри жангидан сўнг: "Менимча дуранг эди" 0 14:16Жон Жонс: "Фаолиятимни якунлаганимга ишончим комил эмас" 0 13:52Дана Уайт Чимаев — Стрикленд жангидан олдин қандай хавфсизлик чораларини кўришини очиқлади 0 13:29Ямаль "Барселона" раҳбариятига таклиф билан чиқди 0

14 мар 22:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳромжон Фозилов озарбайжонлик рақибига қарши рингга кўтарилди

Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт саройида навбатдаги профессионал бокс кечаси ўтказиляпти.

Akhmat Fight Promotion промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган "Prof Boxing Night" оқшомидан жами 11 та жанг ўрин олган, ҳозиргача уларнинг 9 таси якунига етди. Бироз аввал 10 раундга мўлжалланган жанг иккинчи раундда рефери томонидан тўхтатилди. 

Ҳамюртимиз Баҳромжон Фозилов озарбайжонлик Али Мамедовни техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Бу билан у ўзига тегишли минтақавий камарини ҳимоя қилди. Али жангни давом эттира оламан дея эътироз билдирди. Аммо, рефери қарорини ўзгартирмади...

Бугунги  бокс оқшомининг тўлиқ карди

76.2 кг (4 раунд): Исломбек Мўминов (Андижон) - Жавоҳир Умбаров (Тошкент вилояти)

Ушбу жанг муддатидан аввал якунига етди. Иккинчи раунддан сўнг Жавоҳир Умбаровнинг мураббийлари жангни давом эттирмасликка қарор қилишди. Андижонлик боксчи Исломбек Мўминов техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. 


79.3 кг (4 раунд): Жонибек Норқобилов (Сурхондарё) - Нурсултон Мухторов (Тошкент)

Тўрт раундга мўлжалланган мазкур жанг ҳам иккинчи раундда якунланди. Жонибек Норқобилов техник нокаут эвазига рақибидан устун келди ва проф рингдаги дебютини ғалаба билан бошлаб олди


66.5 кг (6 раунд): Бекзод Қодиров (Фарғона) - Фаррухжон Аҳадов (Тошкент вилояти)

Олти раундлик жангнинг учинчи раундидан сўнг Фаррухжон Аҳадовнинг секундантлари баҳсни давом эттирмасликни афзал билишди. Шу тариқа Бекзод Қодиров муддатидан аввал қозонилган ғалабасини нишонлади

Ҳозиргача якунига етган жанглар натижаси:   

63.5 кг (8 раунд): Асрорбек Раҳимов (Фарғона) - Шавкат Халилов (Тошкент)

Мухлислар энг тезкор нокаутга гувоҳ бўлишди. Жангнинг биринчи раундида Асрорбек Раҳимов рақибини нокаутга учрата олди


55.2 кг (6 раунд): Асадбек Мамажонов (Фарғона) - Озодбек Мажитов (Тошкент вилояти)

Ушбу жангда Асадбек Мамажонов ғалаба қозонди.. 

 

63.5 кг (6 раунд): Бекзодбек Исадуллаев (Фарғона) - Аббосхон Йўлдошев (Фарғона) - дуранг

Олти раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамлар жанговор дуранг натижа қайд этилганини маълум қилишди - 58:56, 57:57, 56:58! 


76.2 кг (4 раунд): Рустам Асқаров (Тошкент вилояти) - Аълохон Абдуллаев (Наманган)

Наманган вилояти вакили Аълохон Абдуллаев иккинчи раундда рақибини техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Бу Абдуллаев учун проф рингдаги дебют жанг эди... 


63.5 кг (4 раунд): Жамшид Рихсиев (Тошкент вилояти) - Орифжон Ибодуллаев (Қашқадарё)

Жанг тўлиқ тўрт раунд давом этди. Якунда ҳакамларнинг қарори билан Жамшид Рихсиев очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Бу Рихсиевнинг профессионал фаолиятидаги еттинчи ғалабаси бўлди...

Суратлар муаллифи - Жаҳонгир ФАЙЗУЛЛАЕВ, ўз фото мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг