UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0

29 фев 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳромжон Машраповнинг LFA лигасидаги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум. Рақиб ўзбеклар учун "эски таниш" + ПОСТЕР

Тошкент вақти билан 9 март тонгида АҚШнинг Калифорния штати, Санта Круз шаҳридаги "Кайзер Перменанте" аренасида MMA бўйича LFA 178 турнири ўтказилади.

Оқшом доирасида ўзбекистонлик ММА жангчиси Баҳромжон Машрапов (7-3-0) ҳам октагонга чиқадиган бўлди. Унга ўша куни бразилиялик аралаш яккакураш устаси Диего Бьянкини (8-1-0) рақиблик қилади.

Аслида Бьянкини 24 февраль куни LFA 177 турнири доирасида бошқа бир ўзбекистонлик - Мирафзал Ахтамов билан жанг қилиши керак эди, аммо жанг ҳамюртимизнинг бетоб бўлиб қолиши оқибатида бекор қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳромжон Машрапов сўнгги жангини 2023 йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган LFA 167 турнири доирасида россиялик Шамидхан Магомедовга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг