UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0

19 фев 13:25
Янгиликлар

Спорт курашлари

Баҳромов Осиё чемпионатининг 1/2 финалида, Ҳусейновда мағлубият

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, бугун қитъа чемпионатида юнон-рим кураши бўйича 5та вазн тоифасида беллашувлар ўтказилмоқда. Ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб Исломжон Баҳромов (-60 кг) 1/2 финал йўлланмасини қўлга киритди. Баҳромов тожикистонлик Фируз Мирзоражабовни 9:0 ҳисобида енгди. Энди у ярим финалда япониялик Кеничиро Фумитага қарши гиламга чиқади. 

-82 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жалгасбай Бердимуратов илк босқичда қирғизистонлик Саматбек Чоноралиевдан 5:1 ҳисобида устун келди. Бироздан сўнг у кореялик Чой Жун Кёнг билан ҳисоб-китоб қилади. Алижон Хусейнов (-72 кг) ҳиндистонлик Адития Кундуга 2:8 ҳисобида ютқазиб қўйди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг