UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0

02 сен 16:57
Янгиликлар

Футбол

Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди

"Манчестер Сити" ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли Италия футболидаги муаммолар сабабини маълум қилди.

"Муаммолар жуда оддий. Мен техник эмас, амалий тушунтиришлар беришни афзал кўраман. Болалигимизда соатлаб футбол ўйнардик. Эсимда, тўп кўринмай қоладиган даражада қоронғи тушгунча кўчада қолганим учун онам мени уришарди.

Бугун Брешиа каби шаҳарларда сайр қилар эканман, боғлардаги футбол майдончалари бўш ётганини кўраман. У ерда ҳеч ким йўқ. Компьютерлар, телефонлар ва PlayStation жуда кўп нарсани барбод қилди. Аммо энг асосийси — ота-оналарнинг муносабати ўзгарди. Бугун етти ёшли бола уч кунда бир марта икки соат футбол ўйнаши мумкин. Иқтидорлар эса кўчаларда ва боғларда туғилади. Биз кўп ўйнардик, кўп ўрганардик ва ўзимиздан каттароқ болалар билан беллашардик… Бугун эса болалар телефонда ўтиришади. Улар Роналдиньо видеоларини томоша қилиб, ўзларини унга ўхшатишади, мен эса ҳовлида ўша финтларни қайтара олганим учун ўзимни Роналдо деб ҳисоблардим. Бу бутунлай бошқа нарса", — дейди Балотеллининг сўзларини The Guardian.

Балотелли январь ойидан бери БААнинг "Аль-Иттифак" клубида тўп сурмоқда. Аввалроқ у "Дженоа", "Монца", "Брешиа", "Марсель", "Ницца", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Милан" ва "Интер" клубларида ўйнаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг