UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22АҚШга кетган Достон Бозоровнинг Octagon 92 турниридаги рақиби маълум бўлди 0 15:01Амирхон Алихўжаев Mangu 5 турнирида жанг қилади, рақиб яна Россиядан 0 15:00Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - АҚШ, Ўзбекистон - Ҳиндистон ва бошқа натижалар (LIVE) 0 14:20Осиё ўйинларининг 6-кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 13:30Ўзбекистон тарихда илк бор Эронга 3 та гол урди 0 12:41Абдусатторов Каруанага қарши, Ваҳидов Аниш Гири билан ва барча жуфтликлар аниқ бўлди 0 11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0 20:35Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Германияга ютқазди, Ўзбекистон-2 эса Англияни ютиб, етакчилар қаторига қўшилиб олди 0 18:15Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 16 та медаль: шуларнинг 5 таси олтин! 0 17:29Шарифа Давронова фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиб, икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди 0 16:08Хамзат Чимаев Абу-Дабида жанг қилади 0

19 апр 10:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бангкокда нима гап? Боксчиларимизнинг машғулотлари, Таиланддаги ўзбек мухлислари ва қуръа

Кеча ниҳоят боксчиларимизнинг Бангкок шаҳридаги машғулотларига ташриф буюриб, эксклюзив суратларни олишга муваффақ бўлдим.

Мусобақа бошланишига жуда оз вақт қолгани сабаб терма жамоамиз аъзолари машғулотларни меҳмонхонанинг ўзида олиб боришмоқда. Бош мураббий муҳим жангларга оз вақт қолгани учун спортчиларга юкламани камайтирган. Йигит ва қизларимизда кайфият яхши. 

"Бу сафарги мусобақада ташкилий жиҳатлар ўзгача, авваллари суратчилар Осиё чемпионатига келмаганди биз билан", - дейишди йигитлар. 

Дарҳақиқат, бу сафарги қитъа биринчилиги аввалгиларидан яхшигина фарқ қилмоқда. Бу сафарги чемпионатда эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳслар бир вақтда ташкил этилмоқда. Бунгача эркаклар ўртасидаги Осиё чемпионати алоҳида, қизлар ўртасидаги мусобақа алоҳида мамлакатларда, бошқа-бошқа вақтда ўтказилган. Мураббий Лочин Қўчқоров бошчилигидаги қизларимиз ҳам Бангкокдан медаллар шодаси билан қайтишни мақсад қилишган. 

Машғулотлардан сўнг мусобақа олдидан фикрларни билиш учун боксчиларимизнинг хоналарига чиқдим. Баҳодир Жалолов ва Исроил Мадримов билан бироз суҳбатлашдик. Орада хонага қўнғироқ бўлди. Биринчи қаватда боксчиларимизни кўриш учун кимдир келганлигини айтишди. Бирга тушдик. Шу пайт қўлида Ўзбекистон байроқлари, қази, патир ва бошқа майда-чуда кўтарган Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги уч кишидан иборат мухлислар гуруҳи спортчиларимизни қарши олди. Ҳар ерда ҳозиру-нозир Абдураҳмон ака спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун Таиланд пойтахтига етиб келган эканлар. 

"Бангкокка "қуролланган" ҳолда келдик. Насиб қилса залдан туриб ўзбек боксчиларимизни қўллаб-қувватлаб турамиз. Ўзбекча мухлисликни Осиё ринглари ҳам кўриб қўйсин. Имкон даражасида Таиланддаги ватандошларимизни тўплаяпмиз", - деди Абдураҳмон Фозилов. 

Кечка томон муҳим тадбирлардан бири - қуръа ташлаш маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, терма жамоамиз мураббийлари ҳам иштирок этишди. 

Тадбир айнан боксчиларимиз истиқомат қилаётган меҳмонхонанинг ўзида бўлиб ўтди. Қуръа ташлаш автоматик тарзда, компьютер ёрдамида амалга оширилди. Яъни, спортчилар рейтингига қараб ажратилмади. Бу бир томондан қизиқ. Аммо, дастлабки босқичдаёқ кучли рақиблар ўзаро тўқнаш келадиган ҳолатлар ҳам кузатилди. Жумладан, -69 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Бобоусмон Батуров дастлабки босқичдаёқ мўғулистонлик кучли рақибга қарши тўқнаш келадиган бўлди. Кейинги давраларда ҳам уни осон бўлмаган рақиблар кутиб турибди. Майли, хечқиси йўқ. Биз Бобоусмонга ишонамиз, рақибнинг ким бўлиши у қадар катта аҳамиятга эга эмас. У терма жамоамизнинг асосий "қурол"ларидан бири ҳисобланади. 

Бугундан жанглар старт олади. Ҳозирча ТВ трансляцияси Ўзбекистонда амалга оширилиши бўйича келишувга эришилмаган. Фақатгина, "УзРепорт" телеканали ярим финалдан бошлаб жангларни намойиш этишни режалаштирган. Унгача эса, мухлисларимиз интернет тармоғи орқали УШБУ ХАБАРда берилган ҳаволалар орқали жангларни томоша қилишлари мумкин. 

Демак, бугундан бошлаймиз! Янги рекордлар сари олға Ўзбекистон! Биз сизга ишонамиз!

Азиз Тўхтамуродов, Бангкок шаҳридан


БИРИНЧИ КУН

ИККИНЧИ КУН


Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 апр 14:47:31
Nematullo Sodiqov
Yaxshi ishlayapsilar, iloji bolsa Chet elliklar bilan interview lar uyushtirib ularni fikrini yetkazselar qiziqroq bolardi.
   
19 апр 13:29:43
Ilhom
https://m.prosports.kz/news/320351
Mana shu silka orqali kirsangiz primoy kurasiz
   
19 апр 11:19:17
Ŕæfîķøv Òķhůñ
Òzbek kanalari ayniqsa sport mablaģ sarflab qattagi tenis hokkey va boshqa hech kim kuzatmaydigan sport dasturlarini órniga òzimizni boksni olib bersa bòlmaydimi. Professional boksdagi janglarniku aytmasayam bòladi
   
19 апр 10:51:44
Dilshot Solihov
Azizjon Kadirov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Assalomu aleykum olam sport ham mana joylashtirdiku you tubedan holagan boyizzi toridan tori kursa buladi
Qanaqa qilib kengroq tushintirin iltimos?
   
19 апр 10:41:24
Azizjon Kadirov
Assalomu aleykum olam sport ham mana joylashtirdiku you tubedan holagan boyizzi toridan tori kursa buladi
   
19 апр 10:39:42
Xamdam
Ассалому алайкум сайт аьзолари
   
19 апр 10:22:08
Dilshot Solihov
Uzreport xich bo'masa chorak finaldan obersa yaxshi bo'lardi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг