UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0

29 ноя 18:04
Янгиликлар

Хоккей

Барча хоккейга! Тошкентда "Ҳумо"нинг уй ўйинлари серияси бошланмоқда!

Теглар :  ХоккейҲумо
Тошкентда ўтказилган Шарқий ўйинлар сериясида "Ҳумо" 6 имкониятдан 4 очко тўплаганди.

Жамоамиз "КРС-БСУ"га қарши ўйинда четлатиш ва икки киши кам бўлиб қолганидан сўнг сўнгги дақиқаларида имкониятни бой берганди. Пойтахтимизда "Ценг Тоу"га қарши ўйиндан сўнг жамоа Хитойга йўл олди ва ўша жамоаларга қарши ўйинлар ўтказди. Сафарга жамоанинг марказий ҳужумчиси Артём Воронин жароҳат сабаб бормаганди. 


Хитойда эса жамоанинг уч нафар етакчиси - Евгений Григоренко, Иван Яценко ва Михаил Анисин жароҳат сабаб ўйнай олмади. Шундай бўлсада, хоккейчиларимизнинг ҳаракатчанлиги ва дарвозабонимиз Роман Смирягиннинг жонкуярлиги, ҳимоячи Всеволод Сорокиннинг сафга қайтиши ўз самарасини кўрсатди. 

Иккинчи ўйинда эса ҳимоячимиз Алексей Пепеляев сафга қайтди ва бу албатта ўз фойдасини берди. Учинчи ўйинда эса Григоренконинг қайтиши ҳам "Ҳумо"га ёрдам бермади. Жамоамиз мавсумда иккинчи маротаба рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. 

Декабрь ойида ўтказиладиган йирик уй ўйинлари серияси жамоамиз учун катта аҳамиятга эга. "Ҳумо Арена"га декабрь ойида жамоамизнинг плей-офф йўлланмаси учун асосий рақобатчилари меҳмон сифатида ташриф буюришади. 

1 декабрь куни "Дизел"га қарши ўйинда Пензадаги йирик мағлубият учун реванш олиши лозим. 

3 декабрда эса ВХЛ етакчиларидан бири "Лада"га қарши ўйин. Тольяттидаги ўйин осон бўлмаганди ва ғолиб буллитлар сериясида аниқланганди. Тошкентда ҳам катта эҳтимол билан шу сценарий такрорланади. 

5 декабрда ЦСК ВВС билан ўйин ва бу ҳам Самарадаги мағлубият аламини олиш учун имконияти бор. 

10-11 декабрь кунлари Москванинг "Звезда"си меҳмон бўлади. Жамоа ЦСКАнинг фарм-клуби ҳисобланади. Тошкентликлар мазкур ўйинларда Москвадаги мағлубият тасодиф эканликларини исботлашлари керак бўлади. 

14-15 декабрда эса Москванинг "Спартак" жамоаси фарм-клуби "Химик"ка қарши ўйин бўлади. 

Ўйинлар бошланиш вақтлари: 

(якшанба кунги ўйинлар соат 17:00, қолган кунлари эса 19:30да бошланади)

1 декабрь: "Ҳумо" - "Дизель" (Пенза, Россия) (17:00)

3 декабрь: "Ҳумо" - "Лада" (Тольятти, Россия) (19:30)

5 декабрь: "Ҳумо" - ЦСК ВВС (Самара, Россия) (19:30)

10 декабрь: "Ҳумо" - "Звезда" (Москва, Россия) (19:30)

11 декабрь: "Ҳумо" - "Звезда" (Москва, Россия) (19:30)

14 декабрь: "Ҳумо" - "Химик" (Воскресенск, Россия) (17:00)

15 декабрь: "Ҳумо" - "Химик" (Воскресенск, Россия) (17:00).

Барча мухлисларимизни "Ҳумо Арена"да кутиб қоламиз. Шоу, танловлар ва албатта юқори савиядаги хоккейни ўтказиб юборманг!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг