UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0

14 апр 13:20
Янгиликлар

Гимнастика, Қиличбозлик, Оғир атлетика

Барчаси бир саҳифада. Апрель ойида Тошкент мезбонлигидаги турнирлар ҳақида

Теглар :  Ҳумо Арена
“Ҳумо Арена”да ўтказилган профессионал бокс оқшоми ортидан мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳри яна бир неча нуфузли турнирларга мезбонлик қилади.

Қуйида ушбу мусобақалар билан таништирамиз. 

Бадиий гимнастика. Жаҳон кубоги

16-18 апрель кунлари Тошкент шаҳри бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақа Токио Олимпиадасига яккалик йўналишида лицензиялар ўйналадиган 4 та босқичнинг иккинчиси ҳисобланади. Ушбу баҳслар орқали спортчилар қимматли рейтинг очколарини ишлаб олишлари мумкин бўлади. Токио йўлланмаларини шахсий кўпкураш бўйича фақат 2019йилги жаҳон чемпионатига чиқа олмаган ва уч турда максимал балл тўплаган энг яхши уч нафар гимнастикачи қўлга киритади. Жаҳон кубогининг Тошкентда ўтадиган босқичида 32 мамлакатдан 100 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. 

Мусобақа Гимнастика бўйича Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтади. (Юнусобод тумани, “Ўзбекистон” спорт мажмуаси олдидаги зал). 


Оғир атлетика. Осиё чемпионати

17-26 апрель кунлари “Ўзбекистон” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг сара атлетлари иштирок этадиган ушбу мусобақа Токио-2020 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятли.

Осиё чемпионатида мамлакатимиз шарафини 18 нафар спортчимиз ҳимоя қилади. Улар орасида Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, Адҳамжон Эргашев каби номдор вакилларимизни ҳам кўришимиз мумкин.


Қиличбозлик. Лицензион турнир

24-26 апрель кунлари пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Осиё-Океания қитъаси учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада қиличбозларимиз  лицензия қўлга киритиш учун кураш олиб боради.

Ушбу мусобақа ҳам Гимнастика бўйича Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилади. (Юнусобод тумани, “Ўзбекистон” спорт мажмуаси олдидаги зал). 

Хабарингиз бор, яқинда шпагачимиз Малика Ҳакимова Токио 2020 Олимпия ўйинларига тўғридан- тўғри йўлланмани қўлга киритган эди.


Тошкентда илк маротаба “Чемпионлар муз устида” шоуси

Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнирлардан чекинган ҳолда муз устида бажариладиган нафис спорт тури - фигурали учишга эътиборингизни қаратамиз. 

25 апрель куни “Ҳумо Арена” муз саройида мамлакатимиз тарихида илк маротаба фигурали учиш бўйича дунёнинг энг яхши мураббийи Эдери Тутбередзе бошчилигидаги фигурали учувчилар жамоасининг “Чемпионлар муз устида” номли шоуси ташкил этилади. 

Ушбу шоу доирасида Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Европа чемпиони Алина Загитова, Олимпия ўйинларининг икки карра кумуш медали соҳибаси, икки карра жаҳон чемпиони Евгения Медведева, шунингдек яна бир жаҳон чемпиони Анна Шербакова ташриф буюради. Бундан ташқари шоу доирасида Камила Валиева, Элизабет Турсинбаева, Алена Косторная, Морис Кветелашвили ва Софья Акатьева каби фигурали учувчилар чиқиш қилишади.

Мазкур шоу дастури соат 19:30 да бошланади.


Olamsport.com сайти ушбу турнирларда иштирок этадиган барча спортчиларимизга муваффақият тилайди.


Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг