UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

26 май 09:45
Янгиликлар

Бокс/ММА, Теннис, Велоспорт, Дзюдо, Енгил атлетика, Шахмат, Футбол, Болалар спорти, Волейбол, Гандбол

“Баркамол авлод-2017”. Натижалар, ғолиблар...

Жиззах шаҳрида касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасидаги “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг Республика финал босқич мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Жиззах политехника институтида ва шу институт қошидаги академик лицейида “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларининг футбол, волейбол ва шахмат турлари бўйча жамоалар ўзаро куч синашдилар.

Футбол. Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона вилояти жамоалари ўртасида кечган муросасиз ўйинда 2:0 ҳисобида водийлик ёш футболчилар ғалаба қозонишди. Хоразм ва Қашқадарё вилояти жамоалари учрашувида қашқадарёлик ёш футболчилар 5:0 ҳисобида зафар қучишди.


Волейбол. Қизлар ўртасида кечган баҳсларда Хоразм-Андижон ҳамда Фарғона-Наманган жамоалари ўзаро куч синашдилар. Андижонликлар хоразмлик тенгқурларидан 3:0 ҳисобида устунликка эришган бўлса, наманганлик спортчилар ҳам фарғоналикларни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Ўсмирлар ўртасида ўтган беллашувда эса қашқадарёлик спортчилар фарғоналик ёшларни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Навоий ҳамда Андижон вилояти жамоалари ўртасида кечган баҳсда навоийлик ёшларнинг қўли баланд келди.


Шахмат. Жиззах политехника институти қошидаги 1-Академик лицейида швейцарча тизимдаги шахмат мусобақасининг биринчи ва иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг