UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

26 ноя 14:56
Янгиликлар

Болалар спорти

“Баркамол авлод-2021”: футбол бўйича ҳудудий босқич мусобақалари старт олмоқда

Теглар :  Баркамол авлод
Эртага, 27 ноябрь куни футбол бўйича “Баркамол авлод-2021” спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичларига старт берилади.

Ушбу босқичда академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари яшил майдонда бор маҳоратларини намойиш этган ҳолда Республика босқичига йўлланма олиш учун курашишади.

Жорий йилнинг 30 ноябрига қадар давом этадиган футбол мусобақаларига 1-ҳудуд учун Тошкент шаҳри, 2-ҳудуд учун Хоразм вилояти, 3-ҳудуд учун Қашқадарё вилояти ва 4-ҳудуд учун Фарғона вилояти мезбонлик қилади.

Маълумот учун, “Баркамол авлод” спорт мусобақалари дастуридан ўрин олган спортнинг 4 та ўйин (жамоавий) туридан волейбол, баскетбол, гандбол, футбол бўйича ҳудудий босқич ғолиблари, 4 (тўрт)та ҳудудда бўлиб ўтадиган саралаш босқичида иштирок этади. Ҳудудий саралаш мусобақаларида ҳар бир спорт туридан ҳар бир ҳудуддан фақат 1 (бир) жамоа иштирок этишига рухсат этилади. Қолган спорт турлари бўйича ҳудудий спорт мусобақалари ғолиблари тўғридан-тўғри республика финал босқичида иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг