UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

08 сен 17:13
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди

"Барселона" ва "Фиорентина" жамоалари собиқ аъзоси Кристиан Тельо 35 ёшида профессионал фаолиятига нуқта қўйганини маълум қилди.

"Бугун ҳаётимнинг бир қисми билан хайрлашиш вақти келди. Шунча йиллар, шунча ўйинлар, турли кийиниш хоналари, чексиз қувончлар ва оғир дамлардан сўнг профессионал футболчилик фаолиятимни якунлаш палласи етди.

Футбол менга ҳамма нарсани берди. У бир вақтлар имконсиз бўлиб туюлган орзуларимни рўёбга чиқаришга, умрим давомида ёдда сақлайдиган инсонлар билан танишишга ҳамда хотирамда бир умрга муҳрланиб қоладиган лаҳзаларни бошдан кечиришга имкон яратди. Мен учун барча нарсани англатувчи либосларни кийиш, бу йўлни жамоадошларим, мураббийлар, клуб ходимлари, дўстларим ва энг аввало, оилам билан бўлишиш бахтига муяссар бўлдим.

Қачондир менга мухлислик қилган, қўллаб-қувватлаган, танқид қилган ёки шунчаки ёнимда бўлган барчага раҳмат. Чин қалбимдан ташаккур айтаман. Мен ушбу спорт турига бор кучимни берганимдан қаноат ҳосил қилган ҳолда, босиб ўтган йўлимдан чексиз фахр туйғуси билан кетмоқдаман.

Бугун профессионал футболчилик фаолиятим ниҳоясига етмоқда, аммо футбол менга ўргатган барча нарса то абад мен билан қолади. Раҳмат сенга, футбол", – деб ёзди спортчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

2.jpg

"Барселона" ва "Фиорентина"дан ташқари испаниялик футболчи фаолияти давомида "Порту", "Бетис", "Лос-Анжелес", Саудия Арабистонининг "Ал Фотиҳ" ва "Ал Уруба", шунингдек, БААнинг "Палм Сити" жамоаларида тўп тепган. "Барселона" таркибида Тельо Испания чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳиби бўлган, "Бетис" билан эса Испания Кубогини қўлга киритган.

Шунингдек, Тельо Испания миллий терма жамоаси сафида 1 та ўйин ўтказган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг