UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0

21 апр 07:23
Янгиликлар

Бошқалар

Баскетбол бўйича Европа биринчилиги 2021 йилдан 2022 йилга кўчирилди

Теглар :  БасетболФИБА
Халқаро баскетбол федерацияси – ФИБА ташкилот мусобақалари муддатига коронавирус пандемиясининг таъсирига бағишланган видеоконференция ўтказди.

Видеоконференцияда баскетбол бўйича Европа чемпионати – “Евробаскет-2021” мусобақалари муддатини кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу галги “Евробаскет-2021” Германия, Грузия, Чехия ва Италияда 2021 йил 2-9 сентябрда ўтказилиши белгиланган эди. “Токио-2020” Олимпия ўйинлари 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилганлиги муносабати билан баскетбол бўйича Европа чемпионати энди 2022 йил 1-18 сентябрда ўтказиладиган бўлди.

Баскетбол бўйича Европа чемпионати – тўрт йилда бир марта ФИБА шафелигида Европанинг эркаклар терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган халқаро турнирдир. Бу турнир биринчи марта 1935 йилда Швейцарияда ўтказилган. “Евробаскет”нинг амалдаги чемпиони Словения терма жамоаси ҳисобланади. Ушбу чемпионлик кубоги ФИБА Баскетбол шон-шуҳрат зали аъзоси, ФИБА вице-президенти бўлган Николай Семашко номи билан аталади.

Баскетбол бўйича Европа чемпионатининг саралаш мусобақалари қитъанинг 41 та миллий терма жамоалари ўртасида ўтказилади. Саралаш ўйинларининг ҳар бир босқичида турли миқдордаги терма жамоалар иштирок этади. Бунда гуруҳдаги ҳар бир жамоа ўз рақибларига қарши икки марта – уйида ва меҳмонда кураш олиб боради. Натижада улар орасидан энг кучли 24 терма жамоаси Европа чемпиони унвони учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, баскетбол бўйича Европа чемпионатининг саралаш мусобақлари 2017 йил 23 ноябрда бошланган ва 2021 йил 23 февралда ниҳоясига етиши керак эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг