UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0

30 апр 07:53
Янгиликлар

Бошқалар

Баскетбол Ватани вакиллари Тошкентда

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 211-сонли умумтаълим мактабига “Harlem Globetrotters” баскетбол жамоаси ташриф буюрди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур ташриф доирасида ёшлар ўртасида баскетбол бўйича ўқув ўйинлари ҳамда мактабларда буллингга (зўравонликка) қарши “Т.Е.А.М, Up at School” дастури асосида маҳорат дарси ва семинар-тренинглар ўтказилиши белгиланган.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларда жамоавий ишлаш, стресс ва эмоционал ҳолатни бошқариш, бу орқали буллингга қарши курашиш кўникмасини шакллантиришдан иборатдир.

Машғулотлар ва буллингга қарши дастурдан ташқари “Harlem Globetrotters” жамоаси 26, 28 ва 30 май кунлари Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуасида “Washington Generals” жамоаси билан мусобақа ўтказади. Эътиборли жиҳати, шу тариқа жамоа дунёнинг 124 мамлакатига ташриф буюриб, Гиннес рекордини янгилайди.

313.JPG

Маълумотларга кўра, “Harlem Globetrotters” яхши ният элчилари сифатида 1950 йилдан буён АҚШ давлат департаменти билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Айни пайтда “Harlem Globetrotters” Американинг ноёб баскетбол жамоаси бўлиши билан бир қаторда миллионлаб одамларни баскетболга ошно этиб, олти қитъада ўзаро дўстлик ва бир-бирини тушуниш туйғуларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда. 2003 йилдан буён давлат департаментининг таълим ва маданият масалалари бюроси “Спорт элчилари” дастури доирасида 250 нафар америкалик спортчиларни 85 дан ортиқ мамлакатга юборди.

Баскетболчиларнинг Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида бўлиши ҳам режалаштирилган.

321.JPG

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг